Коронавирусга чалинган 7 мингдан ортиқ тиббиёт ходимига товон пули тўланди
16 октябрь 9.00 ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта фондидан COVID-19 ёки вирусли пневмония билан касалланган 7 688 тиббиёт ходимига ва касалликдан вафот этган 182 нафар тиббиёт ходимининг оила аъзоларига товон пули тўланган. Тиббиёт ходимларига COVID-19 ёки вирусли пневмонияга чалиниши туфайли энг кўп товон пули Нур-Султан (1 246) ва Алмати (863) шаҳарларида, Атирау (645), Қарағанди (552), Шарқий Қозоғистон (542), Ақмола (501) вилоятларида тўланди.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири буйруқ чиқарди Жорий йилнинг 22 июлидаги «Амалиёт қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қўшма буйруғига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:
-коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 млн тенге;
-COVID-19 коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмониядан вафот этган тақдирда уларнинг оиласига 10 миллион тенге миқдорида товон пули тўланади.