Коронавирусдан уйида даволанадиган беморларга яна 3 та дори бепул берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Людмила Бюрабекова коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанадиган беморлар бепул олиши мумкин бўлган дори-дармонлар турларини айтиб ўтди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«COVID-19 бир неча ой ичида ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборди. Биз ўзимизни изоляция қилишни ва тозалик қоидаларига риоя қилишни ўргандик. Биз симптомларимизга диққат билан қараймиз, масофа сақлаймиз, аломатлар бўлмаган тақдирда ҳам, бирон бир одамга юқтиришимиз мумкинлигини ҳис қиламиз ва бошқа одамлар олдида жавобгарликни ҳис қила бошладик», - деб ёзди вазир ўринбосари ўзининг Facebook саҳифасида.

«Касаллик жиддий ҳолатга айланиб кетмаслиги учун танани дори-дармонлар билан қўллаб-қувватлаш керак бўлади. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сифат ва тиббий хизматлар бўйича қўшма комиссияси уй шароитида даволанадиган беморлар учун КВИ диагностикаси ва даволаш протоколига 5 та дори киритган. Булар - яллиғланишга қарши дорилар: Парацетамол мен Ибупрофен, Ривароксабан, Апиксабан ва Дабигатран каби антикоагулянтлардир», - деди у.

Унинг айтишича, фуқаролар ушбу дори-дармонни уй шароитида бепул олишлари учун бир қатор қоидалар ўзгартирилди.

«Коронавирус инфекциясидан даволаш учун ишлаб чиқарувчилар билан Байер томонидан ишлаб чиқарилган Ксарелто антикоагулянти, Пфайзер компаниясининг Эликвис ва Берингер Ингельхайм компаниясининг Прадакса препаратларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилди», - деди у.

Унинг айтишича, ушбу дори учун барча ҳудудлар аллақачон мурожаат қилишган. Ҳозирги вақтда Ягона дистрибьютер харидларни амалга ошириш бўйича ишларни олиб бормоқда 10 кундан кейин дорилар уй шароитида даволанадиган беморларга етказиб берилади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар