10:15, 27 Апрель 2020 | GMT +6
Коронавирусдан соғайган Борис Джонсон бугун қайта ишга киришади
NUR-SULTAN. Kazinform – Буюк Британи Бош вазири Борис Джонсон COVID-19 вирусидан тузалиб, Даунинг-стрит 10-уйдаги қароргоҳига қайтди, деб хабар беради Kazinform ДWга таяниб.
27 апрел куни коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган Буюк Британия Бош вазири ҳалокатли эпидемияга қарши курашиш учун масъул вазирлар билан учрашиши режалаштирилган.
Sky News телеканали хабарига кўра, 27 апрел куни Бош вазир ўз вазифасига қайта киришади.
Джонсон бир ҳафта касалхонада ётди, кейин икки ҳафта давомида шаҳар чеккасидаги Букингемшир графлигидаги Чекерс қароргоҳида даволанди.
Worldometer кўнгиллилари халқаро гуруҳи хабарига кўра, мамлакатда 152 840 киши касаллик юқтирган ва 20 732 киши вафот этган.