13:05, 14 Февраль 2021 | GMT +5
Коронавирус: Яна бир вилоят «қизил» зонадан чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

14 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш натижаларига кўра, Қозоғистоннинг фақат битта вилояти «қизил» зонада қолмоқда. Бу Павлодар вилояти.
13 февралгача «қизил» зонада бўлган Ақмола вилояти «сариқ» зонага ўтди. «Сариқ» зонада: Ақмола вилояти билан бир қаторда Нур-Султан шаҳри, Қостанай, Шимолий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.
Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.