09:53, 12 Август 2021 | GMT +5
Коронавирус: Туркистон вилояти «сариқ» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 12 август ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Туркистон вилояти «сариқ» зонага ўтди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб хабар беради.
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Ақтўбе, Алмати, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Туркистон вилояти.