09:41, 15 Март 2022 | GMT +5
Коронавирус пневмонияси: Қозоғистонда касалланишлар сони камайди, ўлим ҳолатлари қайд этилмади
NUR-SULTAN. Kazinform – 14 март ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси аломатлари билан пневмония 1 кишида аниқланган ва ушбу касалликдан ўлим ҳолати қайд этилмаган. Бундан ташқари, 16 киши даволаниб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020_kzга таяниб.

2020 йил 13 мартдан бери жами касалланганлар сони 88 422 нафарни ташкил этади, 5347 нафар ўлим қайд этилган. Соғайиб чиққанлар сони 82 050 нафарга етди.