15:32, 23 Декабрь 2021 | GMT +5
Коронавирус: «Омикрон» штамми Алматида аниқланмаган
ALMATY. Kazinform – Алматида «омикрон» штамми аниқланмаган. Бу ҳақда шаҳар санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Жандарбек Бекшин брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати бош санитар шифокори Жандарбек Бекшин мегаполисда коронавирусга чалинганлар сони камайганини айтди. Бир кунда 30-40 та ҳолат қайд этилади, бу эса шаҳарнинг яшил зонада қолишига имкон беради.
«Коронавируснинг янги штаммига келсак, у шаҳарда қайд этилмаган. Бугунги кунга қадар биз Соғлиқни сақлаш вазирлигидан беморлардан ПЗР тест натижаларини олдик. «Омикрон» шаҳримизда аниқланмади», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, янги штамми пайдо бўлгандан бери Алмати аэропорти «омикрон» топилган мамлакатлардан 1600 кишини қабул қилган. Уларнинг барчаси Алмати аҳолисидир.
«Хорижлик олтита йўловчида коронавирус аниқланган. Уларнинг ПЗР тестлари натижалари секвенирлаш учун Нур-Султанга юборилди», - деди Жандарбек Бекшин.
Муаллиф: Алма Муқанова