10:32, 10 Март 2021 | GMT +5
Коронавирус: Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари «қизил» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
10 март ҳолатига кўра, Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари «қизил» зонада.
Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақмола ва Павлодар вилоятлари «сариқ» зонада.
Қолган ҳудудлар «яшил» зонада.
Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада. ⠀