Коронавирус: Қозоғистоннинг олти вилояти ҳанузгача «сариқ» зонада

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
None
None

9 март ҳолатига кўра, Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари ва Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақмола ва Павлодар вилоятлари «сариқ» зонада.

Қолган ҳудудлар «яшил» зонада жойлашган.

«Қизил» зонада вилоятлар йўқ.

Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «сариқ» зонада.

Сўнгги хабарлар