Коронавирус: Қозоғистоннинг иккита вилояти «қизил» зонада

NUR-SULTAN. Kazinform – Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятида коронавирус тарқалиши юқори даражада. Шунинг учун ушбу ҳудудлар «қизил» зонада, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий соғлиқни сақлаш марказининг маълумотларига кўра, аввал «қизил» зонада Шарқий Қозоғистон, Ақмола ва Қостанай вилоятлари кирган эди, ҳозир вазият барқарорлашди. Ушбу ҳудудлар «қизил»дан «сариқ» зонага ўзгарди. Шунингдек, «сариқ» зонада Алмати ва Нур-Султон шаҳарлари ва Атирау вилояти киради. Қозоғистоннинг бошқа барча ҳудудлари «яшил» зонада.

«Қизил» зонада қатъий чеклов чоралари жорий этилди. «Сариқ» зонада мавжуд карантин чоралари сақланиб қолади ва уларнинг назорати кучайтирилади. «Яшил» зонадаги ҳудудлар учун чеклов чоралари енгиллаштирилиши мумкин.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар