10:25, 05 Апрель 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистоннинг 6 вилояти «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

2021 йил 5 апрель ҳолатига кўра, Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Алмати, Ақтўбе, Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари «қизил» зонада.
«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Ақмола ва Қарағанди вилоятлари.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.
Қозоғистон глобал эпидемиологик баҳолаш матрицаси бўйича «қизил» зонага ўтди.