10:31, 29 Апрель 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда «қизил» зонадаги ҳудудлар сони камайди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
29 апрель ҳолатига кўра:
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қизилўрда ва Павлодар вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил ва Манғистау вилоятлари.
«Яшил» зонада: Туркистон, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни коронавирус ҳолатини баҳолаш матрицасида Манғистау вилояти «қизил» зонада жойлашган эди.