Коронавирус: Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жандос Буркитбоев Қозоғистондаги эпидемиологик вазият ҳақида гапирди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда сўнгги икки ҳафта ичида касалланиш 31 фоизга камайди.

«Коронавирус инфексиясига қарши икки дозали эмлаш бўйича жаҳон рейтингида Қозоғистон 208 давлат орасида 103-ўринни эгаллади, шу жумладан, МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон иккинчи ўринда, аҳолининг 44,5 фоизини эмланган», - деди Жандос Буркитбаев Ҳукуматлар йиғилишида.

Республикада 984 079 та ПЗР натижалари мусбат, 83 732 та манфий ПЗР натижалари билан коронавирус инфекцияси қайд этилган, беморларнинг 96 фоиздан ортиғи тузалиб кетган. 18 852 киши даволанишни давом эттирмоқда.

«Ҳозирда республикада коронавирус инфексияси бўйича эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда, вазият вазирлик назоратида», — деди Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўтган сутка давомида 416 нафар кишида коронавирус инфексияси ПЗР тести орқали аниқланган.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар