10:12, 01 Ноябрь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 4 та ҳудуд «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Қизил» зонада: Қостанай, Павлодар, Ақмола, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақтўбе, Қарағанди, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Атирау, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Манғистау вилоятлари.