Коронавирус: Қозоғистонда 3 та шаҳар ва 7 та вилоят «қизил» зонада

NUR-SULTAN. Kazinform – Қостанай вилояти «яшил» зонадан «сариқ» зонага ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Коронавирус: Қозоғистонда 3 та шаҳар ва 7 та вилоят «қизил» зонада

ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram канали 22 апрелдаги мамлакат ҳудудларида эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қизилўрда, Манғистау вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай ва Павлодар вилоятлари.

«Яшил» зонада: Туркистон вилояти ва Шимолий Қозоғистон вилояти.

Қозоғистон Республикаси «қизил» зонада.