09:47, 18 Сентябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 3 835 киши даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан касалланган 3 835 киши даволанмоқда. Улар орасида 40 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.

Вазирлик маълумотларига кўра, шифохоналарда 1 967 бемор касалхонада. 1 868 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. Умуман олганда, 100 киши оғир аҳволда. Улардан 13 киши ўта оғир аҳволда. 15 киши ЎСВ аппаратига уланган.