09:53, 12 Ноябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 27 бемор ЎСВ аппаратига уланган
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан касалланган 7 941 киши даволанмоқда. Улар орасида 384 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб.

Вазирлик маълумотларига кўра, шифохоналарда 2 868 бемор касалхонада. 5 073 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. Умуман олганда, 182 киши оғир аҳволда. Улардан 21 киши ўта оғир аҳволда. 27 киши ЎСВ аппаратига уланган.