10:10, 21 Декабрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 249 беморнинг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусни юқтирган 249 киши оғир аҳволда, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

«21 декабрь ҳолатига кўра, 25 147 киши коронавирус инфекциясидан (13 436 КВИ + ва 11 711 КВИ-) даволанмоқда, улардан 4 375 бемор касалхонада ва 20 772 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
Умуман, 249 кишининг аҳволи оғир. Шундан 47 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 43 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.