10:51, 15 Декабрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 239 беморнинг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 13 738 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 1041 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 4 187 бемор касалхонага ётқизилган. 21 450 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 239 кишининг аҳволи оғир. Шундан 37 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 37 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.