10:31, 16 Ноябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 217 беморнинг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, деб ёзади Kazinform.

Ҳозирда 9 162 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Улар орасида 458 бола бор. 3 041 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Амбулатория шароитида 6 121 киши даволанмоқда. Айни пайтда 217 беморнинг аҳволи оғир. Шулардан 22 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда. 23 нафар бемор ўпкани сунъий вентилляция қилиш аппаратига уланган.