10:24, 17 Ноябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 21 беморнинг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан касалланган 9 319 киши даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб.

Ҳозирда 9 319 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Улар орасида 456 бола бор. 3 126 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Амбулатория шароитида 6 193 киши даволанмоқда. Айни пайтда 220 беморнинг аҳволи оғир. Шулардан 21 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда. 23 нафар бемор ўпкани сунъий вентилляция қилиш аппаратига уланган.