10:10, 27 Декабрь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 2 та ҳудуд «сариқ» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – 27 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

«Қизил» зонада: ҳудудлар йўқ.
«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри ва Шимолий Қозоғистон вилояти.
«Яшил» зонада: Алмати, Чимкент шаҳарлари ва Ақмола, Атирау, Ақтўбе, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Қарағанди, Қостанай, Манғистау, Павлодар, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.