10:43, 14 Май 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 2 та шаҳар ва 4 та ҳудуд «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – 14 май ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди ва Павлодар вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Алмати, Атирау, Ақтўбе, Шимолий Қозоғистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Жамбил, Манғистау, Туркистон, Қостанай ва Қизилўрда вилоятлари.