10:32, 21 Март 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 2 та шаҳар ва 1 та вилоят «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

2021 йил 21 март ҳолатига кўра, Нур-Султан, Алмати шаҳарлари ва Ғарбий Қозоғистон вилояти «қизил» зонада.
«Сариқ» зонада: Ақмола, Алмати, Атирау ва Қарағанди вилоятлари.
Қолган ҳудудлар «яшил» зонада.