10:10, 13 Ноябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 192 беморнинг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 ноябрь куни коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, деб ёзади Kazinform.

Ҳозирда 8 247 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Улар орасида 437 бола бор. 2 924 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Амбулатория шароитида 5 323 киши даволанмоқда. Айни пайтда 192 беморнинг аҳволи оғир. Шулардан 20 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда. 27 нафар бемор ўпкани сунъий вентилляция қилиш аппаратига уланган.