10:29, 07 Декабрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 14 мингдан ошиқ киши даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 14 096 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 1010 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 3 687 бемор касалхонага ётқизилган. 10 409 киши амбулатория шароитида даволанмоқда.
«Умуман, 241 кишининг аҳволи оғир. Шундан 39 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 33 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.