Коронавирус: Қозоғистон Республикаси «қизил» зонадан чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистоннинг 4 вилояти «қизил» зонада. Улар: Ақмола, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари. Қостанай вилояти «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтди.

Бундан ташқари, Атирау, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султан шаҳри «сариқ» зонада.

Қолган вилоят ва шаҳарлар «яшил» зонада.

Умуман олганда, Қозоғистон «сариқ» зонада.

Сўнгги хабарлар