11:05, 27 Январь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистон кетма-кет учинчи кун «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 январь куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

27 январь куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси 26 январдан ўзгаргани йўқ. Яъни Қозоғистоннинг 6 вилояти ва 2 шаҳри ҳали ҳам «қизил» зонада. Улар: Ақмола, Павлодар, Атирау, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари, Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари.
«Сариқ» зонада Қарағанди жойлашган.
Қолган ҳудудлар, хусусан, 7 та вилоят ва 1 та шаҳар – «яшил» зонада.
Умуман олганда, Қозоғистон ҳудуди «қизил» зонада жойлашган.
Муаллиф: Аян Бекенўғли