Коронавирус эпидемияси энг юқори чўққига чиқди - ҚР ССВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус инфекциясининг энг юқори чўққисига чиқди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Лаззат Ақтаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз айни дамда коронавирус инфекциясининг энг авжига чиққан пайтидамиз. Яъни, ҳозир мамлакатда ҳар 100 минг кишига 7 та бемор тўғри келади. Шу муносабат билан, карантин билан бир қаторда, аҳоли пунктларида иши тўхтамаган, касаллик юқтириш хавфи юқори бўлган одамларни кенг кўламли текшириш бошланди. Ушбу синов 10 апрелдан 20 апрелгача фаол равишда ўтказилади», - деди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, касаллик тарқалиши сабабли тиббиёт ходимлари эпидемияга қарши кучайтирилган режимга ўтдилар.

«Ҳар бир пациентни потенциал бемор деб ҳисоблаш керак, шунинг учун тиббиёт ходимлари ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари керак. Бундан ташқари, провизор стационарга юқумли касалликлар шифохонасининг талаблари қўйилди: видеоназорат, шамоллатиш тизимлари бўлиши керак, палаталарни тўлдириш цикли сақланиши керак. Ҳар бир сменани иккинчи сменадан ажратиш керак. Асосийси, тиббиёт ташкилотлари раҳбарлари ходимларни ҳимоя воситалари билан таъминлаши шарт», - деди Л.Ақтаева.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар
telegram