09:14, 04 Сентябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Бир кунда 89 одам касалланиб, 618 одам соғайиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – 3 сентябрь, 23:59 ҳолатига кўра, Қозоғистонда 89 киши коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Кеча коронавирус аниқланган 89 одамнинг 21 нафари симптомсиз вирус ташувчилар сифатида рўйхатга олинган.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 106 121 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.
Шунингдек, ўтган суткада 618 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 98 585 нафарга етди.