Коронавирус: Алматида ўпкаси 88 фоизи шикастланган бемор соғайди

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар Марказий клиник шифохонаси шифокорлари ўпкасининг 88 фоизи шикастланган беморни даволиб чиқарди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

59 ёшли бемор коронавирус инфекцияси туфайли мустақил равишда нафас олиш қобилиятини йўқотганди.

Владимир Шестаков бир ойдан кўпроқ вақт давомида коронавирусдан даволанди. Икки ўпкаси зарарланган бемор икки ҳафта давомида реанимация бўлимига ётқизилган.

«Беморнинг қизи Ольга Чистякова Qoldau тиббий суғурта жамғармасининг 24/7 мобиль иловаси орқали шифохона шифокорларига миннатдорчилик билдирди. Йил бошидан ишга кушилган мобиль иловаси аҳоли орасида катта талабга эга. Фуқаролар нафақат Qoldau 24/7 орқали шикоят қилишлари мумкин, улар даволаган шифокорларга ва тиббий муассасага ҳам миннатдорчилик ҳам билдиришлари мумкин. Йил бошидан буён мобиль иловасига 700 га яқин миннатдорчилик хати келиб тушди», - деди филиал раҳбари Тлеухан Абилдаев.

Ольганинг айтишича, унинг отаси шу йил 25 июньда касал бўлиб қолган. Дастлаб шифокорлар унга ўткир респираторли вирусли инфекция ташхисини қўйишди. Аммо, белгиланган даволашдан натижа бўлмади, компьютер томографияси текшируви ўтказилди. КТ натижалари ўпканинг 88%идан кўпроғи шикастланганлигини тасдиқлади, ПЗР тестлари беморнинг COVID-19 вирусни юқтирганлигини кўрсатди.

Шифокор Минжан Менлибековнинг сўзларига кўра, бемор Марказий шаҳар клиникга оғир аҳволда ётқизилган.

«Коронавирусни юқтирган беморда ўпкаси шикастланиб, унда вирусли пневмония бўлган. Беморнинг ўпкаси ЎСВга улангунча 97 фоизгача шикастланган. Биз дарҳол унга тегишли дори-дармонларни бердик ва ЎСВга улангандан сўнг унинг аҳволи анча яхшиланди», - деди М. Менлибеков.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар