10:12, 25 Октябрь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Алмати шаҳри «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – 25 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Алмати шаҳри «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
«Қизил» зонада: Нур-Султан шаҳри, Қостанай, Павлодар, Ақмола, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Алмати шаҳри, Қарағанди, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Алмата, Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Манғистау вилоятлари.