Коронавирус: Алмати «сариқ» зонага кирди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 9 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

9 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш натижаларига кўра, Қозоғистоннинг иккита вилояти ва битта шаҳри «қизил» зонада. Улар: Ақмола, Павлодар вилояти ва Нур-Султан шаҳри.

«Сариқ» зонага: Қостанай, Атирау, Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ва Алмати шаҳри киради. Кеча «яшил» зонада бўлган Алмати бугун «сариқ» зонага кирди.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.

Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.

Сўнгги хабарлар