Коронавирус: Ақмола вилояти «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – 10 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига асосланиб.

Коронавирус: Ақмола вилояти «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтди

«Қизил» зонада биронта ҳам ҳудуд йўқ.

«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри, Ақмола, Қарағанди, Павлодар, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

«Яшил» зонада: Алмати, Чимкент шаҳарлари, Атирау, Ақтўбе, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, 9 декабр куни Ақмола вилояти «қизил» зонада эди.