Қорақалпоғистондаги воқеаларда қатнашган яна 35 нафар айбланувчи оиласига қайтарилди

TASHKENT. Kazinform - Қорақалпоғистон Республикасида шу йил июл ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия ташаббуси билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None

Маълум қилинишича, комиссия томонидан фуқаро мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан яна 35 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.

Сўнгги хабарлар