Концлагерда асирликда бўлган атираулик фуқаро 1 миллион тенге олади
ATYRAU. Кazinform — Уруш давридаги концлагерь асири Екатерина Абсатирова Атирауда яшайди.

Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан у 1 миллион тенге миқдорида бир марталик ижтимоий ёрдам олади.
Атирау вилояти бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алфия Тўлеғариеванинг айтишича, Ғалаба байрамида фахрийларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.
— Атирау шаҳар ва туман маслиҳатлари қарорига мувофиқ, уруш йилларида орден ва медаллар билан тақдирланган 21 нафар фронт орти фахрийсига 100 минг тенге, мукофотланмаган 872 нафар фуқарога эса 50 минг тенгедан ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Иккинчи жаҳон уруши пайтида эса ҳар бир концлагерь асирига 1 миллион тенгедан берилади. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган шахснинг, ногиронларнинг турмушга чиқмаган турмуш ўртоғи ёки уларга тенглаштирилган шахсга 60 минг тенге миқдорида бир марталик ижтимоий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Ҳозирда ушбу тоифадаги рўйхатда 26 киши бор, — деб хабар берди Алфия Тўлеғариева.
Унга кўра, Ғалаба байрами муносабати билан бир марталик ижтимоий ёрдам олувчиларга тиббий, коммунал имтиёзлар ва бошқа ёрдамлар кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Ғалабанинг 80 йиллиги медали топширилиши ҳақида хабар берган эдик.