Қизилўрдада ўртача ойлик номинал иш ҳақи маълум бўлди
QYZYLORDA. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюросининг Қизилўрда вилояти бўйича бошқармаси ҳудуддаги бир ходимнинг ўртача ойлик номинал иш ҳақини маълум қилди. Бу — 385 минг тенгени ташкил этади.
Шунингдек, қайси соҳаларда энг юқори иш ҳақи борлиги ҳам маълум бўлди.
— Энг юқори кўрсаткич саноат, транспорт ва омборхона, молиявий ва суғурта хизматларида — 609 527 тенгедан 657 361 тенгегача. Энг паст кўрсаткич бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш соҳасида 194 032 тенгени ташкил этди, — деди бошқарма бошлиғи ўринбосари Айбек Абилдаев.
Вилоятда 15,6 минг киши расман ишсиз сифатида рўйхатга олинган. Ишсизлик даражаси ишчи кучига нисбатан 4,5% ни ташкил қилади. 15-34 ёшдаги ёшлар орасида эса — 3,4%. NEET тоифасидаги ёшларнинг улуши — 6,6% .
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Миллий статистика бюроси мамлакатдаги иш ҳақи даражаси бўйича энг сўнгги маълумотларни эълон қилди.