Қизилўрдада автобуслар бир кунга кутубхонага айланди

QYZYLORDA. Кazinform – Қизилўрда шаҳрида анъанавий “Адабий автобус” лойиҳаси доирасида «Кітап QALA» деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Шаҳар марказлаштирилган кутубхоналар тизими уни 23 апрель – Миллий китоб кунига бағишлади.

Қизилўрдада автобуслар бир кунга кутубхонага айланди
Фото: Қизилўрда шаҳар марказлаштирилган кутубхоналар тизими

Темир йўл вокзалидан бошланадиган 1-сонли жамоат транспорти ичи ва сирти иқтибослар ва шарлар билан безатилган. Кутубхоначилар шаҳар аҳолисини китобга оид халқаро лойиҳалар билан таништирди.

Қизилўрдада автобуслар бир кунга кутубхонага айланди
Фото: Қизилўрда шаҳар марказлаштирилган кутубхоналар тизими

– Тақвимга киритилган сана муносабати билан бу йил илк бор мамлакатимиз, жумладан, вилоят кутубхоналарида миллий китоб ҳафталиги ўтказилмоқда. Ушбу байрам она тилимиздаги миллий маърифий китоблар тарғиботига туртки бўлиб, муаллифлар обрўсини оширишга хизмат қилади, деб ўйлайман, – дейди шаҳар кутубхонаси кутубхоначиси Нургул Тўлеубай.

Тадбир давомида кутубхонанинг фаол китобхонлари шоир ва ёзувчиларнинг шеърларидан ўқиди, ёш ижрочилар куй-қўшиқлар ижро этди. Турли викторина саволларига жавоб берган, мақол ва маталлар давомини топган, топишмоқлар ечган йўловчиларга совғалар топширилди.

Қизилўрдада автобуслар бир кунга кутубхонага айланди
Фото: Қизилўрда шаҳар марказлаштирилган кутубхоналар тизими

 

Ушбу тадбирга «Ауыл» (“Овул”) партияси Қизилўрда вилояти ҳудудий филиали, Текей Ботир Қарпиқули номидаги олий коллеж муассиси Мирамбек Исаев ҳомийлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 9,5 мингдан ортиқ кутубхоначи, 73 миллионга яқин китоб мавжуд.

Муаллиф: Назерке Саниязова

Сўнгги хабарлар