14:30, 07 Июль 2021 | GMT +5
Қизилўрдада қутқарилган 30 йўловчи орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор
QYZYLORDA. Kazinform - Қизилўрда вилоятида Жезқазған-Қизилўрда автомагистрали йўлида чўлда қолиб кетган 30 йўловчи қутқариб қолинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Йўловчи автобуси Нур-Султандан Туркистон вилояти, Жетисай шаҳрига кетаётган эди. Автобус Жезқазған-Қизилўрда автомагистралида бузилиб, 30 киши йўлда қолди.
«Фавқулодда вазиятлар хизматига 112 қутқарув хизматидан қўнғироқ тушди. Қўнғироққа кўра, ўт ўчирувчилар воқеа жойига ПАЗ автобуси билан етиб келишган. Йўловчилар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган. Қолганлари йўловчи автотранспортларга миниб кетганлиги аниқланди. Фавқулодда вазиятлар хизмати мутахассислари йўловчиларнинг қон босимини ўлчаб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатдилар. Улар Қизилўрдадаги автовокзалдан бошқа автобусларга чиқарилди», - дейилади Қизилўрда вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарида.
Муаллиф: Адилжан Умбет