Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 3,4 фоизга ошиб, 3,6 триллион тенгега етди

ASTANA. Kazinform — 2025 йил январь-август ойлари якунларига кўра, Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда барқарор ўсиш кузатилди. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 3,4 фоизга ошиб, 3,6 триллион тенгени ташкил этди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ауыл шаруашылығының жалпы өнім көлемі 3,4%-ға өсіп, 3,6 трлн теңгеге жетті
Фото: АШМ

Ўсиш чорвачилик маҳсулотларининг 3,2 фоизга (2 262,3 миллиард тенге), ўсимликчилик маҳсулотларининг 4 фоизга (1 254,1 миллиард тенге) ўсиши ҳисобига таъминланди.

8 ойда 696,2 минг тонна гўшт (тирик вазнда +1,9%), 2 625,2 минг тонна сут (+6%) ва 3 011,7 миллион дона товуқ тухуми (+1,2%) етиштирилди.

Чорвачилик: қорамол – 8,6 млн (+0,2%), отлар – 4,5 млн (+6,3%), туялар – 299,8 минг (+4%), паррандалар – 46,9 млн (+2,8%).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди: шакар - +24% (99,2 дан 122,8 минг тоннагача), гўшт консервалари - +29,7% (4,5 дан 5,8 минг тоннагача), ўсимлик ёғи - +27% (468,5 дан 595,0 минг тоннагача), колбаса маҳсулотлари – +8,8% (47,1 дан 51,2 минг тоннагача), сариёғ – +15% (21,9 дан 25,2 минг тоннагача), нордон сут маҳсулотлари – +6,4% (161,2 дан 171,5 минг тоннагача).

Умуман олганда, 8 ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,1 фоизга (2 476,7 миллиард тенге), ичимликлар ишлаб чиқариш 7,1 фоизга (813,1 миллиард тенге) ўсди.

Агросаноат мажмуасида инвестиция фаоллиги ҳам ортиб бормоқда. 2025 йил январь-июль ойларида қишлоқ хўжалигида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар 516,2 миллиард тенгени ташкил этиб, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ўсди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестициялар 119,2 миллиард тенгени (+42,8 фоиз) ташкил этди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ижобий динамика кўрсатмоқда. Буни ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажмининг ортиб бораётгани, қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг кўпайиши мисолида яққол кўриш мумкин. Буларнинг барчаси мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароит яратмоқда.

Сўнгги хабарлар