Қишки Универсиада: Шайбали хоккей бўйича аёллар терма жамоасининг рақиблари аниқланди
ASTANА. Кazinform — 2025 йилги қишки Универсиадада иштирок этадиган Қозоғистон аёллар терма жамоасининг рақиблари аниқланди.
![хоккей хоккей](/static/img/plug.webp)
13-23 январь кунлари Италиянинг Турин шаҳрида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Қозоғистонлик хоккейчилар В гуруҳида баҳс олиб боришади. Рақиблар — Япония, АҚШ ва Чехия.
Ўйин жадвали қуйидагича:
13 январь, соат 00:00. Япония – Қозоғистон
14 январь, 20:30. Чехия – Қозоғистон
16 январь, 20:30. Қозоғистон - АҚШ.
Эркаклар терма жамоаси А гуруҳида Канада, Чехия, Жанубий Корея ва Швеция билан куч синашади.
Улар илк ўйинини 12 январь куни Швецияга, 14 январь куни Жанубий Кореяга, 15 январь куни Канадага, 17 январь куни эса Чехияга қарши ўтказади.
Мусобақада спортчилар 11 спорт тури бўйича куч синашади. Қозоғистон терма жамоасидан 103 нафар спортчи иштирок этади.
Улар биатлон, шорт-трек, чанғи учиш, фигурали учиш, ориентирлаш спорти, фристайл, тоғ чанғиси, эркаклар ва аёллар хоккейи, шунингдек, пара чанғи спорт турлари бўйича беллашадилар.
13 январь куни ХХХII Бутунжаҳон қишки Универсиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Очилиш маросими соат 23:30да «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Алмати фристайл бўйича бўйича жаҳон кубоги босқичларини ўтказишга ҳозирлик кўраётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.