Қишки Универсиада: 15 январь куни Қозоғистон ёшлари қайси спорт турлари бўйича беллашади
ASTANA. Kazinform - Бугун, 15 январда Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтаётган 2025 йилги Қишки Универсиаданинг иккинчи кунида қозоғистонлик спортчилар чанғи югуриш (еркаклар, аёллар), пара-чанғи, фристайл жуфтлик-могул, хоккей бўйича беллашадилар.

Соат 13:30да эркаклар ўртасидаги чанғи пойгасида (10 километр) Ернур Бексултан, Амирғали Муратбеков, Илияс Исабе, Нартай Турлибеқули ва Султан Базарбековлар иштирок этади.
Кейин соат 16:00да аёллар ўртасида Лаура Кинебаева, Мария Геращенко, Анастасия Ротова, Елизавета Толмачева, Асем Жумағазиева ва Алеся Бочкаревалар мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Соат 14:00 да пара-чанғи пойгасида (10 км) Денис Зинов ва Роман Қурбанов иштироқ этади.
Соат 15:00да фристайлда жуфтлик-могул баҳсларида Анастасия Городко, Аяулим Амренова, Фёдор Бугаков, Антон Бондарев, Семён Русаков ва Максим Емельянов иштирок этади. Финал беллашуви соат 19:00 да бўлиб ўтади.
Мусобақанинг иккинчи куни соат 00:00да хоккей бўйича эркаклар ўртасида Қозоғистон - Канада учрашуви якунланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишки Универсиадада Қозоғистон эркаклар хоккей терма жамоаси Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этганди.