20:28, 22 Январь 2024 | GMT +5
Киркоров 8 миллион рубль солиқ қарзини давлатга қайтарди

“Москва шаҳрининг Таган тумани 374-сонли суд округи судьяси қарзни ундириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқди ва Филипп Киркоровдан Москвадаги 9-сонли Федерал солиқ хизмати инспекцияси фойдасига 2022 йилги солиқ ва йиғимлар учун 7 972 985 рубль миқдорида қарз ва 24 минг рубль давлат божи ундириш тўғрисида буйруқ чиқарди", – деди суд вакилининг баёнотида.