Қирғизистонга бу йил 13 миллион турист борган

ASTANA. Kazinform — Қирғизистон президенти Садир Жапаров халққа мурожаатида туризм саноатининг ривожланиши ҳақида гапириб, унинг мамлакат иқтисодиёти учун аҳамиятини таъкидлади, деб хабар беради Kabar.

Кыргызстан посетили 13 млн туристов
Фото: tazabek.kg

Жапаровнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Қирғизистонга келадиган туристлар сони сезиларли даражада ошган.

2020-2021 йилларда мамлакатга келадиган туристлар оқими йилига 2–3 миллионни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 13 миллионга етган.

Баҳолашларга кўра, туризм саноатининг ривожланиши ялпи ички маҳсулотнинг қўшимча 4–5 фоиз ўсишини таъминлаши мумкин.

Ҳукумат туризм мамлакат иқтисодий ривожланишининг асосий соҳасига айланишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йил бошидан буён 23 мингдан ортиқ қозоғистонлик турист Тожикистонга боргани ҳақида хабар берилган эди.