Қирғизистонга 80 миллион рубль олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) мутахассислари Қирғизистонга 80 миллион рубль (909 минг доллар) олиб ўтмоқчи бўлган Наманган вилояти турғунини қўлга олди, деб хабар беради Kazinform.

Қирғизистонга 80 миллион рубль олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
Фото: almaty.tv

Давлат хавфсизлик хизмати хабар беришича, 1990 йилда туғилган фуқаро Lacetti русумли автомашина билан чегарага йўл олган. Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Али-Букин тумани билан чегарадош Наманган вилоятининг Янгиқўрғон аҳоли пунктида ДХХ ходимлари уни тўхтатиб, автомашинасини текширган.

Текшириш давомида салондан 3 дона полиэтилен пакетга ўралган 79,99 миллион рубль (909,5 минг доллар) топилган. Ҳибсга олинган курьер чегарадан пул ўтказгани учун 300 доллар ҳақ олмоқчи бўлган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар