Қирғизистонда уран ва торий қазиб олинади

Карьер, добыча ископаемых
Фото: freepik.com

Қирғизистон Жогорку Кенеши депутатлари уран ва торий конларини ўзлаштиришга қўйилган мораторийни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини уч ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Рўйхатга олинган 84 депутатдан 70 нафари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади, 8 нафари қарши овоз берди. Ҳужжат имзолаш учун давлат раҳбарига юборилди.

Уран ва торий қазиб олишнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига зарарини минималлаштириш мақсадида тегишли давлат органлари томонидан уран ва торий қазиб олувчи ер қаъридан фойдаланувчилар учун қатъий экологик меъёрлар ва стандартлар жорий этилади, соҳа ходимлари ва фуқаролар малакасини оширади, шунингдек, уран ва торий қазиб олиш фаолиятининг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига таъсири, уран ва торий қазиб олишнинг доимий мониторингини олиб борилади.

Мамлакат Табиий ресурслар, экология ва техника назорати вазирлигининг маълум қилишича, тақиқнинг бекор қилиниши Қирғизистон Республикасига 83 та кондан жаҳон бозорида катта талабга эга бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олиш имконини беради.

Сўнгги хабарлар
telegram