10:37, 15 Июль 2024 | GMT +5
Қирғизистонда сув тошқинида йўқолган боланинг жасади топилди
ASTANA. Kazinform - Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида сув тошқини пайтида ғойиб бўлган 7 ёшли қизнинг жасади Ўзбекистон ҳудудидан топилди.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Андижон (Ўзбекистон Республикаси) шаҳридаги Шаҳрихонсой ирригация каналида 2017 йилда туғилган Н.С.нинг жасади топилган.
Боланинг жасади “Дўстук” назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистон томонига топширилган. Йўқолган икки аёл ва икки қизни қидириш давом этмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида сув тошқини оқибатида тўрт киши бедарак йўқолган эди.
14 июль куни Ўшда фавқулодда ҳолат жорий этилди.