12:55, 27 Февраль 2023 | GMT +6
Қирғизистонда пиёз экспортига қўйилган мораторий бекор қилиниши мумкин
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда пиёзни мамлакатдан олиб чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Ҳужжатга кўра, бугунги кунда қирғизистонлик фермерларнинг захирасида 50 минг тонна пиёз бор, аҳолига эса ойига 6 минг тонна пиёз керак.
Мораторийни олиб ташлаш учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш талабларига кўра, мамлакат ушбу озиқ-овқат билан тўқсон кунлик захирага эга бўлиши керак.
Бундан ташқари, жорий йилнинг апрель ойидан пиёзнинг янги ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари бошланади.
Агар унинг захираси кўпайса, маҳсулот тезда бузилади, бу эса маҳаллий фермерларга зарар келтиради.
Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиёзни Қирғизистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга чекловларни олиб ташлашни таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тақиқ 2023 йил 31 январдан бошлаб уч ойлик муддатга киритилган.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова