Қирғизистонда педофиллар учун жазо кучайтирилди
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистон президенти Садир Жапаров вояга етмаганларни зўрлаганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади, хусусан, 60 ёшдан ошган фуқаролар бундай жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон Республикаси Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, жиноят содир этган вақтда 60 ёшга тўлган эркаклар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Гап “боланинг жинсий дахлсизлиги ва жинсий эркинлигига қарши” жиноят содир этганлар ҳақида бормоқда. Илгари 60 ёшдан ошган шахслар бундай жиноят учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинмасди.
“Қонун билан Қирғизистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар киритилди. Унга кўра, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касаллик мавжудлигига қарамай, боланинг жинсий дахлсизлиги ва жинсий эркинлигига қарши жиноят содир этганлик учун суд томонидан жазо тайинланган ҳолда айблов ҳукми чиқарилиши белгилаб қўйилган”, – дейилади хабарда.
Ўзгартиришлар парламент томонидан 11 апрель куни қабул қилинган.
Қирғизистонда жазонинг энг юқори тури умрбод қамоқ жазоси ҳисобланади.