Қирғизистонда ногиронларни зўрлаганлик учун умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда ногиронларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Мамлакат парламенти жинси ва ёшидан қатъи назар, олтмиш ёшга тўлган, ногиронларни зўрлашда айбдор бўлган эркаклар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди.
Қонун лойиҳаси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жинсий дахлсизлик ҳуқуқини жиноий ҳужумлардан асраш ва ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг май ойида мамлакатда Қирғизистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига 60 ёшдан ошган шахслар томонидан болаларга зўравонлик қилганлик учун умрбод қамоқ жазосини назарда тутувчи ўзгартиришшлар қабул қилинган эди.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова